БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонда музокара ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 16 ноябрда БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Ўтунбаева билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўз Телеграм каналида хабар берди. Расман билдирилишича, учрашувда “Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, ушбу мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш ва турли инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик” масалалари муҳокама этилган. Ўзбекистон … БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонда музокара ўтказдиni o’qishda davom eting.